Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дэвид Кэмерон: Туркиянинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарур
20:27 / 25.11.2015
4365

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Туркиянинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарур, деб таъкидламоқда. “Биз Туркиянинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқини худди ўзимизникини ҳимоя қилганимиздек ҳурмат қилишимиз керак”, деб айтди Кэмерон 25 ноябрда Буюк Британия парламентининг қуйи палатасида депутатлар саволларига жавоб бериш давомида.

“Нима содир бўлганини аниқ ўрнатишимиз жуда муҳим”, деб айтди Кэмерон. Кэмерон 24 ноябрда Россия ҳарбий самолётининг уриб туширилишини муҳокама қилиш учун Россия ва Туркия билан тўғри алоқа ўрнатган.

“Бош вазир Туркия бош вазири Довудўғлуга Россия билан бу борада тўғри алоқага киришни таъминлашни тавсия қилди”, деб айтди Кэмерон вакили бош вазирнинг Довудўғлу билан суҳбати натижаларига кўра.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг F-16 ҳарбий самолёти 24 ноябрда Россияга тегишли Су-34 бомбардимончи самолётини ўз чегарасидан 1 км узоқликда Сурия ҳудудида уриб туширди.


Улашинг
  • Теглар:
Top