Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Клинтонлар оиласи молиявий компаниялардаги чиқишларидан 35 млн доллар ишлаб топди
14:54 / 25.11.2015
1266

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ўзи кўпинча танқид остига оладиган йирик молиявий институтлардан кўп миқдорда маблағ олган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Журналистларнинг аниқлашича, АҚШнинг собиқ давлат котиби ҳамда унинг турмуш ўртоғи – собиқ президент Билл Клинтон 2001 йилдан буён 164 марта кўчмас мулк, молия ва суғурта йўналишида хизмат кўрсатувчи корпорациялар ходимлари қаршисида чиқиш қилган. Бунда улар камида 35 млн доллар ишлаб топгани айтилмоқда.

“Ҳиллари Клинтон Уолл-стрит дўсти эмаслигини сайловчиларга кўрсатишга интилади. Аммо Уолл-стрит унга дўстона муносабатда бўлади”, - таъкидланади материалда.


Улашинг
  • Теглар:
Top