Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама ИШИДга қарши кураш чораларини кучайтиришга кўрсатма берди
14:54 / 25.11.2015
2074

АҚШ президенти Барак Обама Миллий хавфсизлик кенгаши вакиллари билан ташкил этилган йиғилиш чоғида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш чора тадбирларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатмоқда.

Обама шунингдек, жангарилар ва уларга кўмак бераётган каналларга қарши курашишда ҳамкорлар билан алоқаларни мувофиқлаштиришни кучайтиришни ҳам тайинлаган.

Обама шунингдек, Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД гуруҳларининг кенгайишига йўл қўймаслик кераклигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Олдинроқ АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ИШИДга қаршда коалиция аъзолари олдида жангариларга қарши саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлиги ҳақида баёнот билан чиққанди.


Улашинг
  • Теглар:
Top