Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама ва Эрдўған: Су-24 самолётининг уриб туширилишига ўхшаш вазият қайтарилмаслиги керак
09:09 / 25.11.2015
8571

АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Россиянинг Су-24 самолёти Сурия ҳудудида Туркиянинг F-16 самолёти томонидан “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан уриб туширилгандан кейинги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.

Бу суҳбат давомида президентлар бундай нохуш воқеалар бошқа қайтарилмаслиги кераклиги, бунинг учун бундай воқеаларнинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўрилиши лозимлигига келишиб олдилар.

Президентлар Сурияда сиёсий ўтишни таъминлаш учун ИШИД билан курашни давом эттиришдаги қатъиятларини тасдиқладилар.

Аввалроқ АҚШ бошчилигидаги коалиция турк учувчиларининг Су-24 самолёти экипажига огоҳлантириш берганини қайд қилгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top