Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қизил ярим ой жамияти 90 йиллигини нишонламоқда
15:40 / 25.11.2015
1860

Ўзбекистондаги энг кекса гуманитар ташкилот бўлмиш Қизил ярим ой жамияти бугун 90 йиллик юбилейини нишонламоқда. Жамиятнинг асосий принциплари инсонпарварлик, холислик, нейтраллик, мустақиллик, кўнгиллилик, бирлик ва универсалликдир.

Жамиятнинг филиаллари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритади. 191 туман ва шаҳар ташкилотига, 2.5 минг бошланғич ташкилотга эга. Жамиятнинг 1.3 млн дан ортиқ эркин аъзоси ва 28 минг кўнгиллиси бор.

Жамият структурасида 4 минтақавий тиббий-ижтимоий марказ бўлиб, улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғонада иш юритмоқда. Уларнинг вазифаси ижтимоий ҳимояланмаган аҳоли қатламларига, шу жумладан, кекса нафақахўрлар ва ногиронларга тиббий ёрдам кўрсатишдир. Ҳар бир марказ ҳар куни бундай инсонларнинг 30 нафарини қабул қила олади.

Охирги 5 йил мобайнида жамиятдан Ўзбекистоннинг 20 минг фуқароси моддий ёрдам олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top