Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби: “Москва” крейсери барча хавф туғдирувчи нишонларни йўқ қилади
08:46 / 25.11.2015
5944

Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби томонидан Россиянинг Суриядаги авиацияси хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилмоқда, деб айтилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской айтди.

Унинг айтишича, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучайтирилади.

Шу мақсадда С-300 мажмуасига ўхшаш “Форт” ҳаво ҳужумига қарши тизими билан жиҳозланган “Москва” крейсери Латақиянинг соҳилбўйи қисмини эгаллайди.

“Биз учун хавф солувчи барча нишонлар йўқ қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз”, деб айтди Рудской.

Шунингдек, жанговор операцияларни бажарувчи самолётлар қирувчи самолётлар билан ҳимоя қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top