Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Мудофаа вазирлиги Туркия чегараси яқинида икки нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади
07:28 / 25.11.2015
5990

Сурияда Туркия ҲҲК томонидан уриб туришилган Су-24 самолётини қидириш-қутқарув операциясини олиб бораётган Ми-8 вертолётларидан бири жангарилар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан ўққа тутилиши оқибатида бир нафар Россия денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди.  

“Россиялик учувчиларни қутқариш мақсадида Су-24 самолётининг қулаши жойида иккита Ми-8 вертолётини жалб қилган ҳолда қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди. Операция давомида вертолётлардан бири ўққа тутилиб, шикастланиб нейтрал ҳудудда мажбурий қўниш амалга оширган”, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской.

Уриб туширилган вертолётнинг омон қолган экипажи эвакуация қилинди. Ҳозир улар Латақиядаги “Хмеймим” авиабазасидалар. Су-24 самолёти учувчиларини қидириш операцияси давом этмоқда. Бироқ Бош штаб маълумотларига кўра, учувчилардан бири ҳавода ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган.

Рудской Туркия билан барча ҳарбий алоқалар тўхтатилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Туркия ҲҲКнинг Су-24 самолётига ҳужумидан кейин Россия ҲКК зарба авиациясининг барча ҳаракатлари қирувчи самолётлар томондан ҳимоя қилинган ҳолда ўтказилади. Бош штаб вакили Россия Қуролли кучларига хавф туғдирувчи исталган объектлар йўқ қилинишидан огоҳлантирди. Бу Латақияда жанговор навбатчилик олиб бораётган “Москва” крейсери томонидан таъминланади. Кема С-300 мажмуасига ўхшаш “Форт” ҳаво ҳужумига қарши тизими билан жиҳозланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top