Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сирдарё ва Хоразмда бир нечта зобитлар янги лавозимларга тайинланди
17:31 / 25.11.2015
4713

Ўзбекистон ИИВ структурасидаги бир нечта зобитлар жойларда янги лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.

Жумладан, подполковник Шуҳриддин Зуҳриддинович Асилхўжаев Тошкент вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Нигматуллаевич Хўжаев Сирдарё вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи,

полковник Ғафуржон Оллаберганович Давлатов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Дилшоджон Акрамович Усмонов Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимларига тайинландилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top