Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистон ва Эрон ўртасидаги бир қатор ҳужжатлар имзоланди
12:22 / 25.11.2015
1592

22 ноябрь куни Теҳронда Туркманистон ва Эрон ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, тадбирда савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Бу масалалар, шунингдек, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Эрон Ислом Республикаси диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий билан учрашуви чоғида ҳам кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов Эронга газ экспорт қилувчи давлатлари раҳбарлари форуми саммитида иштирок этиш учун фахрий меҳмон сифатида таклиф қилинган эди.
Тадбир якунларига кўра икки давлат орасида бир қатор муҳим ҳужжатлар пакетининг имзоланиш маросими ўтказилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top