Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ростуризм: Туркия россиялик сайёҳлардан йилига 10 млрд доллар фойда олган
21:40 / 26.11.2015
3686

Ростуризм бошлиғи Олег Сафоновнинг айтишича, Туркия ҳар йили россиялик сайёҳлардан йилига 10 млрд доллар фойда олган ва энди бу даромаддан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Аввал Туркияга ҳар йили 4 млн 400 минг россиялик ташриф буюрган ва Туркия бизнинг сайёҳлардан ҳар йили 10 млрд доллар фойда олган. Кўринишича, Туркия энди бу пулларни олмайди”, деб айтди Олег Сафонов.

Аввалроқ Олег Сафонов Россия ва Туркиянинг сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлиги Мисрдаги каби тўхтатилишини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top