Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия фуқаролари Россия ҳудудига киришда муаммоларга дуч келмоқда
22:22 / 26.11.2015
8040

Россиядаги Туркия элчихонаси туркиялик фуқароларнинг Россияга киришида муаммолар юзага келаётгани ҳақида маълум қилди. 30 нафарга яқин туркиялик ўз ватанларига қайтариб юборилган, қолганлари эса жуда қаттиқ текширувлардан шикоят қилган. Россия томони бунга расмий муносабат билдирмаган.

Айни дамда туркиялик фуқаролар 30 кунга Россия ҳудудига визасиз кириш ҳуқуқига эга. Агар узоқ қолишга тўғри келса, масалан ўқиш ёки ишлаш учун, унда Россия визаси талаб этилади.

Россия федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг маълум қилишича, ҳозирда Россия ҳудудида 80 мингдан зиёд Туркия фуқароси бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top