Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўған: Туркия Россиянинг Су-24 бомболовчисини қасддан уриб туширгани йўқ
18:01 / 27.11.2015
5353

Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Россиянинг Су-24 бомболовчисини қасддан уриб туширгани йўқ. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters. Унинг қайд этишича, Анқара Москва билан муносабатларни бузишни истамайди. 

Бундан аввалроқ эса 27 ноябрь куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўған Су-24 уриб туширилгандан 7-8 соат ўтиб Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи бўлганини айтган эди. “Ҳа, бу ҳодисадан 7-8 соат ўтганидан кейин бўлди, ундан аввал эмас”, - деган эди Кремль вакили.

Бироқ Песков воқеадан кейин президентлар ҳали суҳбатлашмаганини хабар қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top