Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин: Россия ва Франция терактлардан кўрган йўқотишлар саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга мажбур қилмоқда
01:17 / 27.11.2015
4041

Россия ва Франция терактлар туфайли йўқотишлари икки давлатнинг террорга қарши саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга мажбур қилмоқда. Москва бунга тайёр, деб айтди Россия президенти Владимир Путин ўзининг франциялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан 26 ноябрда Кремлдаги учрашувда.

“Биз сиз билан Франция кўрган йўқотишлар борасида ҳамдардмиз, бу оғир жудоликлар, менинг билишимча, охирги маълумотларга кўра 130 киши ҳалоқ бўлган, 350 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Биласиз, Россия ҳам фуқаролик самолётига нисбатан уюштирилган жирканч теракт оқибатида жиддий йўқотишларга учради. Ва буларнинг барчаси бизнинг умумий душманга қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга мажбур қилади”, деб айтди Путин.


Улашинг
  • Теглар:
Top