Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонликларга ватанпарварлик ифодаси сифатида миллий байроқдан фойдаланишга рухсат берилди
19:55 / 27.11.2015
1741

Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги тилларни ривожлантириш ва ижтимоий-сиёсий ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Василий Порубаймех давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартишлардан ОАВни бохабар қилди.
“Янги қонунда барча чет эл байроқлари Қозоғистон Республикаси байроқлари билан бир пайтда жойлаштириши кўрсатилган. Яъни, чет эл давлати атрибути қаерда бўлмасин, унинг ёнида ҳар доим бизнинг байроғимиз туриши лозим”, - унинг сўзларини келтиради Қозоғистон телеграф агентлиги.
Шунингдек, брифинг чоғида мансабдор қозоғистонликлар ўз ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш учун байроқдан индивидуал тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганини таъкидлади.
“Қозоғистон Республикаси давлат байроғи жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш, ўз мамлакатини ҳамда унинг фуқароларини қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий тадбирларда ҳамда индивидуал тартибда ишлатилиши мумкин”, - тушунтирди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top