Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Барселона" Эл-класико шарҳи вақтида шарҳловчилари Неймарнинг оёғини синдиришни маъқуллаган радио устидан шикоят қилди
19:53 / 30.11.2015
2625

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания зўравонликка қарши курашиш қўмитасига Cadena Cope радиоси устидан расмий шикоят қилиб чиқди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, радиода ўйинни шарҳлаган «Реал»нинг собиқ футболчилари Мануэль Санчис ва Поли Ринкон Неймарга нисбатан қўполлиги учун Исконинг қизил карточка олган вазиятига берган изоҳи каталонияликларнинг шикоятига сабаб бўлган.

«Неймар майдонда жуда кўп можароли вазиятларни келтириб чиқарувчи йиқилишларни амалга оширади. Шунинг учун уни тез-тез шу тарзда жазолаб туриш керак», деган Санчис. 

Ринкон эса унга қўшимча қилиб, «Агар майдонда мен бўлганимда ҳам Неймарнинг оёғига иккиланмасдан тепган, оёғини синдирган бўлардим», деган.


Улашинг
  • Теглар:
Top