Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев: Россия бомбардимончи самолёти Туркияга эмас, террорчиларга қарши курашишга кетаётган эди
14:25 / 30.11.2015
6382

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия ва Туркия муносабатларида юзага келган кескинликни шарҳлаб ўтди.

“Биз Россия ва Туркия ўртасидаги воқеалардан ташвишдамиз, аммо барча нюанслар бизга ҳозирча яхши маълум эмас. Аммо факт шундаки, Россия бомбардимончи самолёти Туркияга эмас, террорчиларга қарши курашишга кетаётган эди”, - деди у.

“Биз ҳар доим барча ихтилофларни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлганмиз. Мен Россия ва Туркия позицияларини яқинлаштириш, уларни дўстона давлатларга айлантириш устида кўп йиллар ишлаган одамман. Демирель ва президент Ельцин давридан бошлаб”, - қўшимча қилди Назарбоев.


Улашинг
  • Теглар:
Top