Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: машҳур Букингем саройининг ошхонаси хавфсизлик юзасидан ёпиб қўйилди
09:34 / 30.11.2015
1436

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг саройидаги банкетлар ва юқори мартабали шахслар учрашуви ташкиллаштириладиган расмий ошхонаси хавфсизлик юзасидан ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Daily Telegraph газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, ўтган ой Хитой етакчиси Си Цзиньпинь шарафига зиёфат ўтказилган зал текшириш пайтида ёпиб қўйилган. Текшириш хона шифтидаги шубҳали омил сабаб ўтказилган. Сарой матбуот хизматининг маълум қилишича, хонага киришга имкон қачон бўлиши номаълум, бу муаммонинг нечоғли жиддий эканлигига боғлиқ.

Текшириш давомида хонага туташ қўшни хона ҳам текширилганида унда хавф сезилмаган. Маълум қилинишича, қироличанинг дипломатик қабуллари ва расмий маросимлар қўшни хонада ўтказилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top