Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Париждаги намойишчиларнинг 289 нафари ҳибсга олинди
12:24 / 30.11.2015
2212

Париждаги Иқлимий саммитга қарши намойиш вақтида қўлга олинганлар сони 289 нафарга етди. Бу ҳақда Europe1 хабар тарқатган. Бу маълумот Франция ИВВ раҳбари Бернар Казнёв маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар Париждаги фавқулодда вазият тартибларига амал қилишмаган.

Дастлабки маълумотларда намойишчиларнинг 208 нафари қўлга олингани хабар қилинганди.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, Парагвайдан Австралиягача бўлган ҳудудларда ўтказилган Иқлимий саммитга қарши намойишларда жами 570 минг нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича конференция Парижда 30 ноябрдан 11 декабрга қадар бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 147 давлати раҳбарлари иштирок этади. Саммитда Киото протоколи ўрнига янги ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top