Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия 2016 йилнинг охиригача ЕИ билан визасиз режим жорий қилинишини истамоқда
07:29 / 30.11.2015
2060

Туркия ЕИ давлатлари билан 2016 йилнинг охиригача визасиз режим ўрнатилиши талаби билан чиқди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар берган.

"Анқара кейинги йилнинг октябрь-ноябрь ойларигача визасиз режим бўйича келишув тузилишини талаб қилмоқда", деган манба.

Манбанинг айтишича, Туркия 2016 йилнинг июнида қайта қабул қилиш бўйича шартномани имзолашни режалаштирган. Унга кўра, ЕИ ҳудудида бўлиб турган ноқонуний муҳожирлар Туркияга қайтарилади.

Бундан олдинроқ, Туркия 3 миллиард евро эвазига Европа Иттифоқига муҳожирлар инқирози масаласида ёрдам беришга рози бўлгани хабар қилинганди.

ЕИ эса бундай ёрдам эвазига Анқара билан Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича музокараларни бошлашга тайёр.


Улашинг
  • Теглар:
Top