Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Москва суди "Ҳизб ут-Таҳрир" сайтини блок қилди
23:09 / 01.12.2015
2409

Прокуратура талабига кўра, Москвадаги Останкино тумани суди экстремистик руҳдаги материаллар жойлаштириладиган 4та интернет-нашрни тўсиб қўйиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Москва прокуратураси сайтида маълум қилинган.

"Москвадаги Останкино тумани судига прокурор томонидан Россия федерацияси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотларни тарғиб қилувчи материаллар жойлаштирилаётган сайтлар мавжудлиги ва уларни ёпиш тўғрисида талабнома жўнатилди. Суд бу талабномани тўла равишда қондирди", дейилади хабарда.

Айни вақтда "Ҳизб ут-Таҳрир" сайтига кириш тўсиб қўйилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top