Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркиянинг 6 та ҳарбий самолёти Греция ҳаво ҳудудини бузди
23:30 / 01.12.2015
15528

Туркиянинг 6 та F-16 ҳарбий самолёти Греция ҳаво ҳудудини бузди, деб маълум қилинди Греция бош штабида. Бу ҳақда Newsbeast нашри маълум қилди.

“Туркиянинг 6 та F-16 ҳарбий самолёти маҳаллий вақт билан соат 15.01да парвоз режаси тақдим қилмай Лесбос ва Хиос ороллари ўртасидаги Греция ҳаво ҳудудини кесиб ўтди”, деб айтилмоқда хабарда.

Греция ҳарбийларининг маълумотларига кўра, қирувчи самолётлар Греция ҳаво ҳудудида 30 дақиқача бўлгач, уни тарк этган.


Улашинг
  • Теглар:
Top