Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда тутунлар туфайли 2 мингдан ортиқ корхона фаолияти тўхтатилди
17:10 / 01.12.2015
1846

Хитой назорат органлари мамлакатда экологик вазиятнинг кескин ёмонлашиши туфайли корхоналарнинг зарарли чиқиндилар чиқаришини камайтириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда China Daily хабар берган.

Хитой Халқ республикаси Атроф-муҳит вазирлиги 2 мингдан ортиқ корхонани ёптирди. Шунингдек, Пекинда барча қурилиш майдонларида ишлар тўхтатилган.

Қайд этилишича, бу борадаги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида бир неча махсус гуруҳлар тузилган.

Бироз олдинроқ, Пекинда тутун туфайли экологик хавфнинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top