Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нурсултон Назарбоев болалигида ким бўлишни орзу қилгани айтилди
11:55 / 02.12.2015
9547

Кеча, 1 декабрь куни, Қозоғистонда кенг миқёсда Биринчи президент куни нишонланди.

Шу муносабат билан Оқ Ўрда матбуот хизмати Нурсултон Назарбоев ҳақида 12 қизиқарли фактни тақдим этди.

1. Туғилганида вазни 5 кг ни ташкил қилган.
2. Исмини отасининг онаси берган; у Қуръондаги иккита исмни бирлаштириб, набирасини номлаган.
3. Болаликда учувчи бўлишни орзу қилган.
4. 3 йил давомида рус тилли синфда ўқиган.
5. Ёшлигида ёз бўйи қўшнисининг қурилиши учун ғишт қуйиб, гармоникага пул ишлаган.
6. Мактаб аттестатида фақат битта тўрт бор.
7. Мактаб битирганидан сўнг кимёгар бўлишни режалаштирган.
8. Днепродзержинскда ўқиган йиллари кураш бўйича Украина спорт устаси бўлган.
9. 22 ёшида биринчи марта чет элга – Финляндияга чиққан.
10. Ота-онаси Турксиб қурилишида иштирок этган.
11. Отаси болқор тилини яхши билган.
12. Онасининг отаси мулла бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top