Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Париждаги “Батаклан” театри 2016 йил охирида очилишига ваъда берилмоқда
22:03 / 02.12.2015
1367

13 ноябрда Париждаги терактлардан бири юз берган “Батаклан” театри 2016 йил охирида очилиши мумкин, деб хабар бермоқда театр эгалари Жюл Фрутос ва Оливье Пубелнинг ахборотига иқтибос келтирган ҳолда Le Figaro нашри.

Фрутос ва Пубел театрнинг ишини 2016 йил охиригача қайта бошлашга умид билдиришаётганини айтишди.

Пубел теракт қурбонларини ифодалаш учун “Батаклан авлоди” деган атаманинг пайдо бўлганидан афсусдалигини айтди.

“Батаклан авлоди – “Шарли авлоди”нинг дангаса нусхаси бўлиб, ОАВ уни шунчалик ҳурматсизлик билан ишлатмоқдаки, фожиа спектаклга айланмоқда”, деб айтди Пубел.

Пубелнинг айтишича, дунёнинг бирорта театрида “бундай катта даражада хунрезлик” бўлмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top