Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рашид Холиқов БМТ Бош котибининг ёрдамчиси сифатида тайинланди
22:39 / 02.12.2015
19423

27 ноябрь куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россия Федерацияси вакили, дипломат Рашид Холиқовни ўзининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида тайинлаган. Айни вақтда Холиқов БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармасининг Женевадаги офисига раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда БМТ Радиоси хабар қилган.

Маълумот учун, Рашид Холиқов 1993 йилдан БМТ тизимида фаолият кўрсатишни бошлаган. У ўтган 22 йил давомида дунёнинг ўнлаб турли мамлакатларида ишлаган. Хусусан, 2004 йилдаги тўфондан кейин Жанубий Осиё минтақасида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича координатор сифатида ишлаган, кейинроқ Ливия, Покистон, Шимолий Корея, Қирғизистон, Озарбайжон ҳамда Сурияда ҳам турли ишларни бажарган.


Улашинг
  • Теглар:
Top