Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Токио метросида ўтўчиргич портлаши оқибатида 5 киши жароҳат олди
08:40 / 02.12.2015
1268

2 декабрда Токио метросида ўтўчиргич портлаши оқибатида 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, портлаш Хандзомон станциясида поезд вагонида кукунли ўтўчиргич маҳкамлагичидан тушиб кетиши оқибатида содир бўлган.

Нохуш воқеа йўловчилар орасида саросима келтириб чиқарган, улар шошилинч тарзда эвакуация қилинганлар. Воқеа юз берган метро йўналиши бўйича ҳаракат воқеа сабаблари аниқлангунча вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top