Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Volkswagen банклардан 20 млрд евро кредит олиш бўйича келишувга эришди
17:49 / 02.12.2015
1317

Volkswagen автоконцерни «дизель можароси» оқибатларида юзага келган харажатларни қоплаш учун банклар гуруҳи билан ўз шартлари асосида 20 млрд евро кредит бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

«Volkswagen юзага келган муаммо туфайли харажатларни қоплаш учун қисқа муддатли ва вақтинчалик шартлар асосида 20 млрд евро (21,22 млрд доллар) ёрдам кредит олиш бўйича келишувга эришди», - дейилади агентлик хабарида.

Агар зарурат туғилган ҳолатларда 13та банкнинг молиялаштириш маблағи 29 млрд еврогача (30 млрд доллар) оширилиши мумкин.

Агентлик берган хабарда кредит муддати ва қанча фоиз ҳисобига берилгани борасида хабарлар йўқ. Volkswagen расмийлари мазкур хабарга изоҳ беришдан бош тортмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top