Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойдан мебель олиб келиш учун дугонасидан 5 минг доллар олган қаллоб аёл қўлга олинди
10:32 / 02.12.2015
2473

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Хитойдан мебель олиб келиш учун дугонасидан 5 минг доллар олган қаллоб аёл қўлга олиниб, судга топширилди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар берди.

Айтилишича, Холида исмли аёл қизини узатишни режалаштираётган эди. Дугонаси Нозима Хитойдан арзонга чиройли мебель жиҳозлари олиб келишни ваъда қилиб, ундан 5 минг доллар олиб кетган. Лекин белгиланган муддатда етиб келмаган.

Узоқ вақт мобайнида дугонасини топа олмаган ва пулини қайтариб ололмаган аёл тегишли органларга мурожаат қилди. Натижада фирибгар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top