Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Англия Лига кубогининг ярим финали учун қуръа ташланди
11:07 / 03.12.2015
2043

Англия Лига Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра, "Эвертон" "Манчестер Сити"га қарши тўп суради. "Сток Сити" эса "Ливерпуль" билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

"Эвертон" - "Манчестер Сити"

"Сток Сити" - "Ливерпуль"

Эслатиб ўтамиз, кеча бир ўйиндан иборат чорак финал босқичида "Ливерпуль" "Саутгемптон" уйидан 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб, ярим финалга чиқди.

Регламентга кўра, ярим финалда 2тадан ўйин (уй ва сафар) ўтказилади. Биринчи ўйинлар 2016 йилнинг 4 январь кунида, жавоб ўйинлари эса 25 январь кунида бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top