Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Бангкокдаги терактга тайёргарлик кўрган оилавий жуфтлик қўлга олинди
19:36 / 03.12.2015
1703

Оилавий жуфтлик — Таиланд фуқароси бўлган аёл ва унинг Туркия фуқароси саналган турмуш ўртоғи 2015 йилнинг 17 август куни Бангкокдаги терактга тайёргарлик кўришда иштирок этганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Nation нашри полициядаги ахборот манбаси маълумотига асосланиб хабар берди.

Ахборот манбаси сўзларига кўра, таиландлик Ванна Суансон ва унинг турмуш ўртоғи туркиялик Эмраш Довудўғли қўлга олинган. Оилавий жуфтлик террористларга бошпана ва портловчи қурилмаларни ишлаб чиқиш учун бино тақдим этганликда айбланмоқда.

Бундан аввалроқ эса Таиланд миллий полицияси вакили полковник Сивара Рангсибрахманакун журналистларга Таиланд судининг қамоққа олиш ҳақидаги ордерига биноан хориж мамлакатларида бир қанча гумондорлар қўлга олинганини маълум қилган эди. Айни пайтда уларни Таиландга экстрадиция қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top