Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Россияга хавф солаётган асосий кучнинг номини келтирди
15:35 / 03.12.2015
20897

Россия президенти Владимир Путин Федерация кенгашига мурожаати чоғида мамлакатга энг катта таҳдид солаётган куч Суриядаги жангарилари эканлигини, улар орасида РФ ва МДҲ давлатлари вакилларининг кўплигини таъкидлади. Унинг мурожаати “Россия 24” телеканали орқали трансляция қилинмоқда.

“Улар пул ва қурол олмоқда, куч тўпламоқда, агарда улар у ерда ғалаба қозонса, бизларга ҳам келишади, қўрқув ва нафрат келтириб чиқаришга, портлатиш, ўлдириш, одамларни қийнашга”, - деди у.

“Биз уларни кутиб олишимиз ва сарҳадлардаёқ йўқ қилишимиз лозим”, - қўшимча қилди Россия етакчиси.


Улашинг
  • Теглар:
Top