Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: ИШИД навбатдаги зарбани Буюк Британияга бериши мумкин
09:58 / 04.12.2015
7390

Буюк Британия ИШИД террорчилик ташкилотининг навбатдаги нишонига айланиши мумкин. Бу ҳақда разведка манбаси маълумотига асосланиб, CNN хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, террорчилар сафида Буюк Британиядан борган 700 нафар одам бўлиб, улар исталган вақт мамлакатга қайтиб, қатор терактлар уюштириши мумкин.
Шунингдек, айни дамда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларида Францияда теракт содир этган террорчиларнинг Буюк Британияга ўтгани тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд эмаслиги айтиб ўтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top