Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Samsung кўчирмакашлиги учун Apple компаниясига 548 млн доллар тўлашга рози бўлди
23:12 / 04.12.2015
6781

Samsung ва Apple компаниялари 2011 йилдан Жанубий кореаликларни iPhone дизайнини кўчирирганлик борасида судлашиб келади. Бу жараён ниҳоясига етиб қолди ва Samsung 10 кун ичида Apple компаниясига 548 млн доллар миқдорида товон пули тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

2011 йилдан бошланган ушбу можарода Apple компанияси Жанубий кореаликлардан турли миқдордаги товон пули талаб қилиб келишди. Бошида Apple 2,5 млрд доллар, сўнгра 1 млрд доллар талаб қилди. Ва ниҳоят Samsung компанияси шу сумманинг ярмини тўлайдиган бўлди.

Samsung компаниясининг Apple дан “ўғирлаган” технологик томони суратларни катталаштириш учун экранга икки марта босиш ҳамда турли кўринишдаги мульти-ишоралар этиб кўрсатилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top