Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Арсенал" ва "МЮ" бир ўйинчи учун рақобатлашмоқда
15:08 / 05.12.2015
2527

"Манчестер Юнайтед" "Вест Ҳэм"нинг ёш ҳимоячиси Рис Оксфорднинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, "МЮ" Анлия терма жамоаси учун номзод ҳисобланган 19 ёшли футболчи учун 8 миллион фунт стерлинг бермоқчи.

Бироз олдинроқ, худди шу футболчи учун "Арсенал" ҳам 8 млн фунт беришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Оксфорд "Вест Ҳэм" сафида АПЛнинг 4та учрвашувида иштирок этди. Хусусан, у "Арсенал"га қарши кечган илк турда (2:0) майдонга тушганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top