Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОПЕК ташкилотга кирмайдиган давлатлар муносабати туфайли квоталар бўйича қарорни қабул қилмади
08:12 / 05.12.2015
1586

ОПЕК давлатлари вазирлари нефть қазиб олиш квотасини реал нефть қазиб олиш даражасигача ошириш қарорини қабул қилдилар. Бу ҳақда 4 декабрда ОПЕК анжуманидан кейин ташкилот президенти ва Нигерия нефть вазири Эммануэль Ибе Качикву матбуот-анжуманида маълум қилди.  

“Агар сиз рақамни билишни истасангиз, унда ҳозирги рақамларни олишингиз мумкин”, деб айтди Качикву анжуман якунларига кўра ва эҳтимол узоқ вақтдан бери биринчи марта квота кўрсаткичлари айтилмади.

Айни пайтда ОПЕК давлатлари қазиб оладиган нефть ҳажми кунига 31-32 млн баррель атрофида баҳоланмоқда.

“Ҳозирги нефть қазиб олиш квотасини белгиладик, у 30 млн баррелдан кўпроқни ташкил қилмоқда ҳамда квотанинг камайтирилиши бозорга жавоб бермаслигига қарор қилдик. Шунинг учун мақсад 30 млн баррель эмас, балки ҳозирги нефть қазиб олиш даражасидир”, деб айтди ОПЕК президенти.  


Улашинг
  • Теглар:
Top