Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
УЕФА президенти Платинидан коррупцияга оид айбловлар олиб ташланиши мумкин
21:37 / 06.12.2015
2397

УЕФА президенти Мишель Платинидан коррупцияга оид айбловлар олиб ташланиши мумкин, дея хабар бермоқда Le Figaro.

УЕФА архивидан 1998 йил 12 ноябрь санаси кўрсатилинган ҳужжат топилган. Унга кўра, Платини ФИФАдан 1 млн швейцария франки қийматида маош олиши кўрсатиб ўтилган. Бу ҳақда ФИФАнинг ижроя қўмитаси аъзолари хабардор бўлган ва ҳужжат сир сақланмаган.
Бу ҳужжат Платинининг ФИФА президенти Йозеф Блаттердан нима учун 2011 йилда 1,8 млн евро олганини кўрсатиб беради. Айнан мана шу ўтказилган пуллар сабаб Платинига коррупцияга алоқадорлик айби қўйилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top