Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
WikiLeaks: Эрдўған шахсан ўзи Россия самолётини уриб туширишга буйруқ берган
19:13 / 06.12.2015
26933

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияда ИШИДга қарши операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширишга шахсан ўзи буйруқ берган. Бу ҳақда аноним хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда WikiLeaks твиттерида маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, манба олган маълумотларини Фуат Овний ники остида твиттерда чоп этади.

Хабарда айтилишича, Эрдўған бу буйруқни самолёт уриб туширилишидан 6 ҳафта олдин берган. Манбанинг таъкидлашича, Туркия президенти шу тариқа ҳукуматни бирлаштириш ва қўллаб-қувватлов олиш учун “Туркияни Россия билан уруш ёқасига қўймоқчи” бўлган.

Аввалроқ Эрдўған агар Туркия Су-24 самолёти Россияга қарашли эканлигини билганда бошқача йўл тутарди, деб айтган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top