Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда Конфуций даврига мансуб қабристон топилди
22:09 / 06.12.2015
3449

Хитойнинг Хэнань вилоятида милоддан аввалги 771-476 йилларга мансублиги тахмин қилинаётган йирик қабристон аниқланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Бу давр Конфуций яшаган Чуньцю даврига тегишлидир.

200 квадрат метр майдонга эга мажмуа 200 та қабр, 8 та арава ва отларга эга кўмиш ўраси, 10 та ёқиш печи ҳамда 30 та кул учун ўрадан ташкил топган.

Чуньцю даври иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва бунинг оқибатида қадимий Хитой аҳолисининг кўпайиши билан ажралиб туради. Шунингдек, ўша даврда баъзи хонликлар ўртасида ихтилоф кучайиб кетган.

Маълумотларга кўра, Хитой донишманди Конфуций милоддан аввалги 551 йилда туғилиб, 479 йилда вафот этган. Унинг таълимоти конфуцийлик деб номланган диний-фалсафий тизим асосига ётган. Ушбу таълимотнинг асосий ғояси фаровон жамиятни қуришдан иборат бўлиб, унда шахс умумий фаровонликка бўйсунган муайян вазифани бажаради.


Улашинг
  • Теглар:
Top