Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
БМТ КХДР билан Пан Ги Муннинг ташрифи бўйича музокара олиб бормоқда
12:15 / 07.12.2015
2540

БМТ КХДР билан бош котиб Пан Ги Муннинг ташрифи бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда халқаро ташкилот вакили Ким Вон Су Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилди.

“Музокаралар давом этмоқда, якуний қарор ҳозирча йўқ, - деди у. – Натижага эришилгач, БМТ бу ҳақда расман эълон қилади”.
Май ойида 2017 йили Жанубий Кореяда ўтадиган президентлик сайловларида асосий номзодлардан бири бўлиши кутилаётган Пан Ги Мун Кэсонда ўтган Кореялараро саноат мажмуасига ташриф буюришни режалаштирган эди.

Аммо ташриф амалга ошмади: Пхеньян сабабини тушунтирмасдан, БМТ бош котибини ўз ҳудудига киритиш қарорини бекор қилди.
Бу воқеадан бироз илгари Пан Ги Мун “КХДР ерига 20 йилдан буён қадам босган биринчи бош котиб” бўлишини айтган эди. Охирги марта Шимолий Кореяга 1993 йили Бутрос Бутрос Гали кирган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top