Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқ Туркияга қўшинларини олиб чиқиб кетиш учун 48 соат вақт берди
07:27 / 07.12.2015
5615

Боғдод агар Туркия ҳарбийлари Ироқни 48 соат ичида тарк этмаса БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.         

Аввалроқ ОАВларда Анқара Ироқ шимолида ироқлик курд жангчиларини ўқитиш учун 130 нафар ҳарбий юборгани маълум қилинганди. Туркия Қуролли кучлари Ироқнинг тегишли рухсатини олмай туриб мамлакатга танк ва зирҳли машиналарда кириб борган.

Боғдод Анқаранинг хатти-ҳаракатларини “бостириб кириш” деб баҳолаган ва Туркия ҳукуматидан зудлик билан ўз аскарларини Ироқдан олиб чиқиб кетишни талаб қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top