Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: АҚШ разведкаси ИШИД жангарилари сонининг ошаётганидан огоҳлантирди
08:58 / 07.12.2015
4695

АҚШ разведкаси Оқ Уй буюртмасига асосан тайёрланган ҳисоботда мамлакат маъмуриятини ИШИД гуруҳи сафларидаги жангарилар сони тез ўсаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Daily Beast нашри ёзмоқда.

Янги ҳисоботда айтилишича, террорчи гуруҳ Ироқ ва Суриядаги ҳудудларини бой бермас экан, унинг тарафдорлари сони дунё бўйлаб ошиб бораверади. Яқиндагина Барак Обама ўз чиқишида бунинг тескарисини таъкидлаб, ИШИДнинг таъсирини чеклашга эришилаётганини хабар қилган эди.

Ҳисобот матни билан танишиб чиққан Обама Пентагон раҳбари Эш Картер ва АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорддан ИШИДни йўқ қилиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқишни сўраган. Бундай тавсиялардан бири Ироқ ва Сурияда рейдлар ўтказиш учун у ерда махсус гуруҳлар жойлаштириш бўлди.
Нашрнинг маълум қилишича, 8 бетлик ҳисобот Париждаги терактлардан бир неча ҳафта муқаддам тайёрланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top