Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия Ироқнинг норозилигида учинчи томоннинг таъсирини кўрди
16:24 / 07.12.2015
7374

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг фикрича, Ироқ ҳукуматининг мамлакат ҳудудига Туркия қўшинларининг киритилишига норозилик билдиришида учинчи томоннинг таъсири бор. Бу ҳақда у 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазир қайси давлатларни назарда тутганини аниқ айтмади.
Човушўғлининг фикрича, Ироққа Туркия қўшинларининг юборилишига сабаб “яхши маълум: машғулот ва маслаҳат”. Унинг таъкидлашича, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадийнинг ўзи Туркиядан бир неча бора ИШИДга қарши ёрдам сўраган.

Туркия қўшинлари Ироққа 4 декабрь куни кирди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, ҳарбий қисмлар мамлакат шимолига, Мўсул шаҳрига ташланган. Қўшилманинг таркиби 150 ҳарбий хизматчи ва 20-25 танкдан иборатлиги айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top