Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро коалиция янглишиш оқибатида суриялик аскарларга ҳужум қилди
14:24 / 07.12.2015
6051

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиаҳужуми натижасида уч нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди. бу ҳақда 7 декабрь куни Сурияда инсон ҳуқуқларини кузатув кенгаши (Syrian Observatory for Human Rights) вакиллари маълум қилган, деб хабар бермоқда Reuters.

Зарба ИШИД жангарилари назорати остида бўлган Дайр аз-Завр вилоятидаги ҳудудларга берилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, колация авиазарбаси остига Айяш шаҳридан унча узоқ бўлмаган мамлакат ҳарбийлари қароргоҳининг бир қисми ҳам қолган.

Натижада 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Ташкиотнинг маълум қилишича, бу халқаро коалициянинг Сурияда бошлаган ҳарбий операциялари давомидаги биринчи ҳолатдир.


Улашинг
  • Теглар:
Top