Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германия фермаларидан бирида ёввоий тўнғиз сигирлар тўдасига бориб қўшилди
01:31 / 08.12.2015
7245

Германиянинг Гамбург шаҳри атрофидаги фермалардан бирида ёввоий тўнғиз саккиз сигирдан иборат тўдага бориб қўшилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Фермер Дирк Резенинг айтишича, Банан деб ном олган тўнғиз сигирлар билан икки ойдан бери бирга яшаб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, ёввоий чўчқа ўзини жуда яхши ҳис қиляпти.

Банан маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлиб кетди ва энди у овчилар қўлига осон тушиб қолишдан қўрқмаса ҳам бўлади. “Унинг алоҳида мавқейи бор”, — дейди Риз.


Улашинг
  • Теглар:
Top