Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД Толибонга қарши видео чиқарди
20:53 / 08.12.2015
21350

ИШИД гуруҳи тарафдорлари тарқатган янги видеолавҳада “Толибон” террорчи ҳаракати умумий принциплардан воз кечишда айбланди. Бу ҳақда Khaama агентлиги хабар бермоқда.

Видеода намойиш этилган шахс ўзини Абу Ёсир ал-Афғоний деб таништириб, толибларни Покистон разведкаси билан ҳамкорликда айблаган. Бундан ташқари, ИШИД Толибон аъзолари “ноисломий” масжидларни вайрон қилмаётганидан норози эканлиги баён қилинган. Қандай масжидлар террорчилар томонидан “ноисломий” деб топилгани тушунтирилмаган.

Охирги ойларда ИШИД Афғонистонда ҳам ўз ҳудудларига эга бўла бошлагани ҳақида гап-сўзлар тарқамоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top