Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистондаги зилзила натижасида 1 киши нобуд бўлди, 10 киши жароҳат олди
09:56 / 08.12.2015
4161

Дастлабки маълумотларга кўра, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида содир бўлган зилзила натижасида бир киши нобуд бўлган, ўн киши эса жароҳатланган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Мамлакат фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасида маълум қилишларича Душанбе-Хорог трассасининг 462 километрида тошлар қулаши натижасида юк автомобили ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Бешинчи километрда тош кўчкисига яна иккита юк машинаси дучор бўлган.
Ҳудуд жиддий моддий талофат кўрган. Турар-жой бинолари ва хўжаликлар зарар кўрган.


Улашинг
  • Теглар:
Top