Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия қирғоғида муҳожирлар қайиғи ичидаги 6 бола билан сувга ғарқ бўлди
18:48 / 08.12.2015
2369

Туркия орқали Грециянинг Хиос оролига бошқа қочқинлар қатори ўтмоқчи бўлган 6 нафар афғонистонлик болалар мамлакат ғарбидаги Чешме шаҳри қирғоқларида сувга ғарқ бўлишди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Қайиқ тўфонли об-ҳаво сабабидан ағдарилиб кетган. Ҳалок бўлганлардан бири ҳали кўкракдан чиқмаган гўдак бўлгани айтилмоқда. Туркия қирғоқ қоровули қисмлари 5 кишини қутқариб олган, яна 2 киши дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда.

Охирги маълумотларга қараганда, 2015 йилнинг 10 ойи мобайнида Европага 1.2 млн муҳожир келган. Еврокомиссия бу Иккинчи жаҳон урушидан буён кузатилаётган энг йирик миграцион инқироз эканлигини эътироф этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top