Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Туркияга Сурия билан чегараларини ёпишга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди
10:56 / 09.12.2015
6671

Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко Туркия-Сурия чегарасини ёпиш зарурлигини, Россия бу ишни амалга оширишда Туркияга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда “Русской службы новостей” эфир вақтида айтиб ўтган.

“Туркия-Сурия чегарасини дарҳол ёпиш керак.Чунки айнан шу чегара орқали жангарилар турли давлатларга ўтиб келишмоқда. Ёки аксинча Сурияга ўтиб кетишмоқда. Сўнгра даволаниш ёки саёҳатни баҳона қилиб ортларига қайтишмоқда”, — деди у.
Матвиенконинг тасдиқлашича, Туркиянинг ўзи бу вазифани уддалай олмайди ва бу борада Россия унга ёрдам беришга тайёр.


Улашинг
  • Теглар:
Top