Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” тарих музейида “Озарбайжон” павильони очилди
22:06 / 10.12.2015
2716

Озарбайжон маданиятига бағишланган тадбирлар доирасида 200 гектар ҳудудни ўз ичига олган қўриқхонада “Озарбайжон” павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Афросиёб – Самарқанд шаҳар тарихи музейидаги “Озарбайжон” кўргазмаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан ташкил этилди. Унда ушбу мамлакат тарихи ва маданияти ўз аксини топган эсдаликлар, моддий-маданий намуналар,

Озарбайжон эркак ва аёлларининг миллий либослари, гиламлар, миллий асбоблар, калагаи бош кийими, мамлакат маданияти ва гиламчилик санъати тўғрисидаги китоблар тақдим этилди.

Маросимда сўз олган Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов мазкур музейдаги “Озарбайжон” павильони ёрдамида самарқандликлар ва мазкур шаҳарга башриф буюрувчилар Озарбайжон маданияти ва анъаналари ҳақида кенг маълумот олишини таъкидлаб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top