Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда тиббий вертолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
20:54 / 11.12.2015
1473

АҚШнинг Калифорния штатида тиббий вертолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Бортида 2 нафар тиббиёт ходими бўлган вертолёт Фресно шаҳридан Бейкерсфилддаги шифохонага беморни олиб кетаётган бўлган.

Учувчи 30 дақиқадан кўпроқ алоқага чиқмагандан кейин, вертолёт қидирила бошланган.

Вертолётнинг қулашига кучли ёмғир ва қуюқ туман сабаб бўлган.

Таъкидланишича, ёмон об-ҳаво шароити туфайли қутқарувчилар гуруҳи вертолёт қулаган жойгача 2 соатга яқин вақт давомида етиб боролмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top